Россия ҳоккей термаси ўз тарихида биринчи бор Олимпиада чемпиони бўлди

Россия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги баҳс қизиқарли ва муроcaсиз ўтди.
Учрашув 4:3 ҳисобида руслар фойдасига ҳал бўлди. Асосий таймлар — 3:3 ҳисобидаги дуранг билан тугади ва ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланди.
Россия термаси таркибида Вячеслав Войнов (20), Никита Гусев (54 ва 60) Кирилл Капризов (70) гол киритишму муваффақ бўлди. Немислар сафида эса Феликс Шютц (30), Доминик Кагун (54) ва Йонас Мюллер (57) гол киритишга эришди.
Шу тариқа кумуш медалларга Германия терма жамоаси, бронзага эса чехлар устидан ғалаба қозонган канадалик ҳоккейчилар сазовор бўлди.
Пхёнчхан-2018. Хоккей, финал
Россия - Германия - 4:3
Голлар: 1:0 Войнов (19:59), 1:1 – Шютц (29:32), 2:1 – Гусев (53:21), 2:2 – Мюллер (53:31), 2:3 – Кагун (56:44), 3:3 Гусев (59:04), 4:3 – Капризов (69:40)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter