Россия УЕФАдан бадарға қилиниши мумкин
Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан футбол бўйича кўплаб санкцияларга учраган Россия футбол иттифоқи (РФИ) энди Европадан ҳам бадарға қилиниши мумкин.
Ҳозирча бу бўйича УЕФА ва ФИФАнинг якуний қарори эълон қилинганича йўқ. Лекин агар бу амалга ошса, РФИ Осиё футбол конфедерациясига қўшилиши мумкин. Бу Исроилнинг Осиёдан чиқиб, Европага қўшилишидек бўлади.
Ҳозиргача рус клублари еврокубоклардан четлатилган, Россия терма жамоаси эса ЖЧ-2022 мусобақасида қатнашолмайди. Рус нашрларининг ёзишича, Россия шахмат федерацияси Европадан чиқиб, Осиёга ўтиб бўлган.
ЖЧ-2022 ўтиш ўйинларидан четлатилган РФИ Спорт арбитраж судига апелляция берган, аммо бу рад этилган. Гап шундаки, Россия жаҳон чемпионатида ўйнашни қанчалик истамасин, у билан бир сеткада бўлган Швеция, Чехия ва Полша рус футболчиларига қарши ўйнашдан бош тортишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter