Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналдунинг омадсиз куни

Роналдунинг омадсиз куни

Саудия Арабистони Суперкубоги учун яримфинал баҳслари бўлиб ўтди.

«Ал Ҳилол» ва «Ан Наср» ўртасида кечган муросасиз баҳсда Роналдунинг жамоаси маҳлубиятга учради.  Ўз ҳиссиётларини жиловлай олмаган Роналду эса 86-дақиқада майдондан четлатилди.

1/2 финал. Абу-Даби. 8 апрел

Ал Ҳилол — Ан Наср 2:1

Голлар: Салим Ад Досари (61), Малком (72) — Мане (90+9).

Четлатиш: Роналду (86).

Бошқа бир жуфтликда эса «Ал Иттиҳод» Бензема ва Ҳамидуллоҳнинг голлари эвазига «Ал Ваҳда»дан устун келди. 

«Ал Ҳилол» ва «Ал Иттиҳод» ўртасидаги финал 11 апрел куни ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг