Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналдунинг одобсиз ҳаракати бўйича текширув бошланди

Роналдунинг одобсиз ҳаракати бўйича текширув бошланди

Саудия Арабистони футбол федерацияси  тартиб-интизом қўмитаси «Ал-Наср»нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг «Аш-Шабаб» мухлисларига нисбатан ноўрин ишораси билан боғлиқ ҳодиса юзасидан текширув бошлади.

25 февраль куни Саудия Арабистони чемпионатининг 21-тури доирасида «Ал-Наср» жамоаси меҳмонда «Аш-Шабаб»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Роналду пенальтидан гол уриб ҳисобни очди.

Ўйиндан сўнг мухлислар Мессининг исмини айтиб ҳайқира бошлашди. Бунга жавобан Роналду уларга ўгирилиб, қўли билан ишора кўрсатди. Бу мухлисларга нисбатан одобсиз ҳаракат деб баҳоланмоқда.

Роналду 2022 йилнинг декабрь ойи охирида «Ал-Наср»га ўтган эди. У «Ал-Наср» ва Португалия терма жамоаси сафида 54 та гол уриб, 2023 йилнинг энг яхши тўпурари бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг