Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рожер Федерер теннисчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди

Рожер Федерер теннисчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди

Фото: HSL.guru

«Улкан тож» турнирларининг 20 карра чемпиони Рожер Федерер Лэйвер кубогидан сўнг теннисчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди. Ушбу мусобақа Лондонда сентябр ойи охирида бўлиб ўтади.

41 ёшли Федерернинг айтишича, саломатлиги аввалгидек ўйин кўрсатиш имконини бермайди.

Таъкидлашича, кўргазмали турнирларда кортга чиқиб туриши мумкин, бироқ «Улкан тож» турнирларига қайтмайди.

Рожер Федерер ATP доирасида 103 та соврин ютган. Уимблдон турнирида — саккиз марта, Australian Openда — олти марта, АҚШ очиқ чемпионатида — беш марта, «Ролан Гаррос»да — бир марта ғолиб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг