Жокович Федерернинг рекордини такрорлади
Сербиялик Новак Жокович жаҳоннинг биринчи ракеткаси мақомини 300 ҳафта сақлаб турган тарихдаги иккинчи теннисчига айланди. Бу ҳақда 21 декабрь куни ATP маълум қилди.
Айни пайтда ушбу кўрсаткич бўйича етакчи швейцариялик Рожер Федерер саналади: биринчи ўринда 310 ҳафта турган. Жокович 2021 йилнинг 8 мартига қадар мақомини сақлай олса, Федерердан ўтиб кетади.
Етакчи бешликда: Пит Сампрас (286 ҳафта), Иван Лендл (270) ва Жимми Коннорс (268).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter