Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал» номдор футболчиси билан хайрлашди

«Реал» номдор футболчиси билан хайрлашди

Гарет Бэйл  Мадриднинг «Реал» жамоасидаги фаолиятини якунламоқда. Уэлслик форварднинг «Реал» билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида якунига этади.

Бейл 2013 йилдан буён ўйнаб келаётган «Реал Мадрид» мухлислари билан ижтимоий тармоқ орқали хайрлашган.

«Мен бу хабарни барча жамоадошларимга, мураббийларим, ёрдамчи ходимларим ва мени қўллаб-қувватлаган мухлисларимга миннатдорчилик билдириш учун ёзяпман.

Бу ерга 9 йил олдин «Реал»да ўйнаш орзусини рўёбга чиқармоқчи бўлган йигит сифатида келганман. Ва ўзим учун муҳим бўлган натижа — Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш шарафига эришдим», дея ёзади Бэйл.

Футболчи фаолиятини қайси клубда давом эттириши ҳозирча номаълум. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг