Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал» «Милан» ҳужумчиси учун 128 миллион доллар таклиф қилди

«Реал» «Милан» ҳужумчиси учун 128 миллион доллар таклиф қилди

Фото: «SAPO Desporto»

«Реал Мадрид» ҳужумчи Рафаэл Леау учун «Милан»га 128 миллион доллар тўлашга тайёр. Бироқ Италия чемпиони бунга рози эмас.

Килиан Мбаппени қўлга кирита олмаган «Реал» ҳужумни кучайтириш йўлларини қидирмоқда. Энди мадридликлар 24 ёшли португал футболчисига кўз тикишган.

«Милан» бу йилги чемпионлик курашидаги асосий қаҳрамонларидан бири Леауни 160 миллион доллардан камига қўйиб юбормоқчи эмас. У билан 2024 йил июнига қадар тузилган шартномада товон пули шунча кўрсатилган. Қолаверса, миланликлар Леау билан шартномани янада манфаатли шартлар асосида икки йилга узайтиришмоқчи.

«Милан» Рафаэл Леауни 2019 йили «Лилл»дан 29,5 миллион еврога сотиб олган. Ортда қолган мавсумда португалиялик 34 ўйин ўтказиб, 11 та гол, 8 та голли узатма муаллифи  бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг