«Реал» энг кўп маош олувчи футболчисидан сотиб қутулмоқчи
Испаниянинг «Marca» нашри «Реал Мадрид» уэльслик форварди Гарет Бэйлни Англиянинг «Ньюкасл Юнайтед» клубига йигирма миллион еврога сотмоқчи эканидан хабар топди. Нашрга бу ҳақда ўз ишончли манбаси маълум қилган.
Манбага кўра, 30 ёшли футболчи Мадриддан кетиш ниятидамас, акс ҳолда 2022 йилгача амал қилувчи шарномадан тушадиган пулларидан қуруқ қолади. Бэйл — ҳозир қироллик клубида энг кўп маош олаётган футболчи. Жамоа раҳбарияти эса бу «оғир юк»дан қутулиш учун ҳатто бозор баҳосидан арзонга бериб юборишгаям рози.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter