Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман: Тошкент ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини қабул қилади

Расман: Тошкент ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинларини қабул қилади

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Ўмоннинг Маскат шаҳрида Осиё Олимпия Кенгаши (ООК)нинг навбатдаги Бош Ассамблеяси ўз ишини якунламоқда. Тадбир давомида кун тартибидан ўрин олган масалалардан бири – 2025 йил қитъамизда ўтадиган ёшлар Осиё ўйинларининг мезбони ва ООК ўртасида шартнома имзолаш маросими бўлди.

Ассамблеяда Тошкент шаҳрининг 2025 йил бўладиган IV ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши расман тасдиқланди. Шундан сўнг Ўзбекистон ҳамда ООК ўртасида мусобақанинг ўтказилиши борасида шартнома имзоланди.

«Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари Янги Ўзбекистоннинг қай даражада ривож топаётганини жаҳон ҳамжамиятига кўрсатиш учун қулай имкониятдир. Ушбу мусобақа давомида юртимизга 5000 нафардан зиёд меҳмон келиши кутилмоқда», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу йиғилишида Отабек Умаров ташкилот вице-президенти этиб расман сайланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг