Расман! «Манчестер Сити» ЕЧЛдан 2 мавсумга четлатилди
Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Европа чемпионлар лигасидан икки йилга четлатилди. УЕФАнинг бу ҳақдаги қарори кейинги мавсумдан кучга киради.
УЕФАнинг бундай қарорга келишига клубнинг молиявий фейр-плей қоидаларини бузганлиги сабаб бўлган. «Шаҳарликлар», шунингдек, 30 миллион евро миқдорида жарима га ҳам тортилган.
Энди «Манчестер Сити» ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритган тақдирда ҳам 2020/21 ҳамда 2021/22 йилги мавсум мусобақаларида иштирок эта олмайди.
Англия клубида ушбу қарор юзасидан Халқаро спорт арбитраж судига мурожаат қилиш ҳуқуқи бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter