Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман! Достонбек Ҳамдамов «Анжи»га ўтди

Расман! Достонбек Ҳамдамов «Анжи»га ўтди

Фото: РФПЛнинг расмий сайти

Достонбек Ҳамдамов 15 март куни «Анжи»нинг Россия чемпионатида иштирок этадиган қайдномасидан жой олган.

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби футболчиси Достонбек Ҳамдамов Маҳачқаланинг «Анжи» клубига ўтди. Бу ҳақда РФПЛнинг расмий сайтида маълумот жойлаштирилди.

«Transfermarkt.de» сайтида унинг трансфер суммаси 1 миллион евро деб кўрсатилган.

Ҳамдамов «Бунёдкор» сафида ўтган мавсумда 30 учрашув ўтказиб, 14 та гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» футболчиси Достон Ҳамдамов Махачқалъанинг «Анжи» клуби сафига бориб қўшилгани ҳақида хабарлар аввалроқ тарқалганди. Аммо воқеалар чигал ҳолатда эди.

Аввалига Ҳамдамов «Бунёдкор»дан сўроқсиз кетгани ҳақида ёзилди. Кейинчалик маълум бўлдики, Достон аслида «Анжи»га қочиб кетмаган, балки Махачқалъа клуби «Бунёдкор»нинг шартларига тўла рози бўлган ва футболчи трансферини харид қилишини билдирган.

Лекин шундан бери ҳам орадан икки ҳафта ўтиб, вазият аниқ бўлмай келаётганди. Ниҳоят, трансфер амалга ошди. Тушунмовчиликлар якун топиб, Достонбек Ҳамдамовнинг келажагига ойдинлик киритилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг