Достонбек Ҳамдамов премьер-лигада ўйнайдиган бўлди
Маханқалъанинг «Анжи» клуби келгуси мавсумда ҳам Россия премьер-лигасида иштирок этади. Ушбу қарор бугун бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинган.
Аслида мамлакатнинг бош чемпионатида «Амкар» клуби иштирок этиши лозим эди. Бироқ пермликлар молиявий кафолат тақдим эта олмагани туфайли премьер-лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлдан чиқарди.
Унинг ўрнига 14-ўринни эгаллаб, қуйи лигага тушиб кетган «Анжи» эгаллади. Биласиз, ушбу клуб сафида ўзбекистонлик Достонбек Ҳамдамов тўп суради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter