Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуръа «Реал» ва «Барселона»ни учраштирди

Қуръа «Реал» ва «Барселона»ни учраштирди

Испания Кубогининг ярим финалига қуръа ташланди. Унга кўра, «Реал» ва «Барселона» ва «Бетис» – «Валенсия» финал йўлланмаси учун курашадиган бўлди.

Ярим финалда дастлабки баҳслар 6 февраль, жавоб учрашувлари 27 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Шундай қилиб, футбол ишқибозлари 1 ойда 3та «Эл-класико» гувоҳи бўлишади. Бу қарама-қаршилик дастлаб келгуси ҳафтанинг чоршанба куни кубок доирасида «Камп Ноу»да рўй берса, 27 февраль куни жавоб ўйинини «Сантьяго Бернабеу»да ўтказишади. 2 март куни эса Ла Лиганинг 26-тури доирасида яна Мадридда ўйин бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг