Қитъада ўсмир боксчиларимизни енгиб бўлмаяпти
Шу кунларда Қувайтда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Айни пайтга келиб, ярим финалга йўл олган терма жамоа вакиллари номи маълум бўлди, деб хабар бермоқда МОҚ.
Эътиборлиси, мусобақани бошлаган 14 нафар боксчимизнинг барчаси чорак финал жангини муваффақиятли ўтказиб, ғалаба сари илдам қадам ташлаб боришмоқда. Чорак финал жангларининг натижаси қуйидагича:
-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов – Павел Токарев (Қозоғистон) 5:0
-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов – Салим Аббос (Ироқ) 4:1
-40 кг: Фаррух Тўлаганов – Баддур Муҳаммад Али (Сурия) 4:1
-43 кг: Умидилло Расулов – Бинд Рупеш (Ҳиндистон) 4:1
-46 кг: Бобурбек Бобожонов – Нихил (Ҳиндистон) 3:2
-49 кг: Лазизбек Тўлқинов – Шерпа Вангди (Непал) (Боксчимиз 2-раундда рақибини нокаут қилди)
-52 кг: Далержон Бозоров – Ашиш (Ҳиндистон) 5:0
-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев – Вадим Баурин (Қирғизистон) 5:0
-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов – Аидос Матаев (Қозоғистон) 5:0
-61 кг: Мирзоб Некбоев – Абу Жиҳад Яхё (Иордания) (Боксчимиз 1-раундда рақибини нокаутга учратди)
Маълумот учун, 4 август куни ўтказилган жангларда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилиб қўйганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter