Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон президенти «Барселона» юлдузларига қарши ўйнайди

Қирғизистон президенти «Барселона» юлдузларига қарши ўйнайди

«Барселона» президенти Жоан Лапорта ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров.

Эртага, 30 август куни Бишкекда Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида «Барселона» академиясининг очилишига бағишланган футбол бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.

Каталония жамоаси таркибида унинг собиқ футболчилари Роналдиньо, Ривалдо, Карлес Пуйол, Хавер Савиола, Роналд де Бур, Жулиано Беллетти, Франческо Коко ва бошқалар майдонга тушишади.

«Осиё афсоналари» деб номланган мезбон жамоа таркибида Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Миржалол Қосимов, Хидетоши Наката, Самат Смаков, Андрей Канчелскис, Муҳсин Муҳаммадиев, Амандурди Аннадурдиев ва бошқа бир қатор машҳур футбол арбоблари иштирок этади. Учрашувни ўзбекистонлик собиқ ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулла Расулов ва Баҳодир Қўчқоровлар бошқариб боради.

Айни вақтда «Барселона» президенти Жоан Лапорта клубнинг 29-футбол академиясининг очилиш маросимида шахсан иштирок этиш учун Қирғизистонга учиб келган. Бундай академиялар бутун дунёда фаолият юритади.

«Барселона» академияси жаҳон футболидаги энг машҳурларидан биридир. Лионел Месси, Андрес Иниеста, Хави, Карлес Пуйол, Педро, Виктор Вальдес, Жерар Пике ва Серхио Бускетс каби юлдузлар ушбу академиядан ўтиб, барча даврларнинг энг буюк футбол жамоаларидан бирини шакллантиришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг