Қиличбозлик федерациясида раис алмашди
Бугун Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилган. Унда федерацияга янги раҳбар сайланган.
Тадбирда шу давргача федерация раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилган ва делегатлар томонидан қабул қилинган.
Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтилган. Унда Kapitalbank АТБ Кузатув кенгаши раиси Мақсуд Абдусаматовнинг номзоди Қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига таклиф этилган ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланган.
Сўнг федерация янги бош котиби этиб Гулнора Саидова қайта сайланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter