Қатар-2022: Мундиалнинг энг қиммат терма жамоалари эълон қилинди
Қатарда 20 ноябр куни старт оладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати арафасида журналистлар ва экспертлар турли рейтингларни эълон қилишмоқда. Уларнинг навбатдагиси — энг қиммат таркибга эга терма жамоалар.
Жаҳон футболини тизимли равишда иқтисодий ва молиявий баҳолаб борувчи Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) таркибдаги футболчилар умумий қиймати бўйича терма жамоаларнинг рейтингини тузди.
Энг қиммат таркиб — Англия терма жамоаси. Якуний рўйхатга киритилган 26 футболчининг умумий қиймати 1,499 млрд евро ёки 1,560 млрд долларни ташкил этди.
Иккинчи ўринда — Бразилия: Неймар ва бошқа футболчиларнинг ялпи қиймати 1,455 млрд евро ёки 1,510 млрд доллар.
Учинчи ўриндаги Франция терма жамоаси 1,337 млрд евро (1,390 млрд доллар) қийматига эга 26 футболчидан иборат.
CIES талқини бўйича қиммат ўнликка, шунингдек, Испания (1,201 млрд евро), Португалия (1,154 млрд), Германия (1,020 млрд), Нидерландия (756 млн евро), Аргентина (748 млн), Уругвай (590 млн) ва Белгия (562 млн) терма жамоалари кирди.
АҚШ (365 млн евро, қимматлиги бўйича 15-ўринда) — Европа ва Жанубий Америкадан бўлмаган энг қиммат терма жамоа.
Сенегал (351 млн евро, 16-ўрин) — Африканинг, Япония (205 млн евро, 20-ўрин) — Осиёнинг энг қиммат терма жамоаси.
Энг арзон учлик — Австралия (38 млн евро), Қатар (29 млн евро) ва Коста-Рика (23 млн евро).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter