Қаердан бўлса ҳам топинглар: полиция ва спортчилар айбдор аёлни қидирмоқда (видео)
Уни спортчилар ҳам, полициячилар ҳам қидиришмоқда. Унинг айби билан «Тур де Франc» велопойгасида катта ҳалокат содир бўлди. Қидирув эълон қилинди. Бундай бемаъни ҳаракати учун у қамалиши мумкин. Шов-шувга сабаб бўлган воқеа ҳақида «МИР 24» спорт шарҳловчиси Дмитрий Калугин хабар бермоқда.
У шунчаки бобоси ва бувисига салом йўлламоқчи бўлган. Натижада 30 дан ортиқ спортчи жароҳат олди. Тўртта пойгачи эса «Тур де Франc» мусобақасидаги иштирокини муддатидан олдин якунлашига тўғри келди.
Ҳозир француз полицияси бахтсиз неварани қидирмоқда. «Катта ҳалқа» ташкилотчилари эса уни судга бермоқчи. Қиз телевизорга чиқишни шу даражада хоҳлаганидан атрофидаги ҳамма нарсани унутган. Бир неча бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритган германиялик Тони Мартин унинг афишасига биринчи бўлиб келиб урилди. Ортидан пойганинг бошқа иштирокчилари тўқнашиб кетишди. Нима қилиб қўйганини англаб етган қиз оломон орасига сингиб кетди.
Мусобақа ташкилотчилари дарҳол баёнот билан чиқишди: «Суратга тушиш ёки телевизорга чиқиш учун ҳамманинг ҳаётини хавф остига қўйманг! Спортчилар хавфсизлигини ҳурмат қилинг».
Пойга босқичлари юзлаб километрни ташкил этади. Вилоят шаҳарлари учун «Тур де Франc» оламшумул воқеа. Одамлар соатига 50 километр тезликда ўтиб кетадиган пелотондан 30 сония баҳра олиш учун йил бўйи кутишади.
Aфсонавий велоспорт ҳар йили ўртача 15 миллион томошабинни жалб қилади. Бундай оломонни бошқаришни эса осон иш деб бўлмайди.
Хавф-хатарни фақатгина селфига тушишни ёқтирувчилар келтириб чиқармайди. Мусобақани ёритаётган тележамоалар ва ҳатто ҳамроҳлик қилувчи машиналар ҳам пойгачиларга жиддий муаммо туғдиради. Шу боис, «Тур де Франc» энг асабий ва стрессли Гранд-Тур деб ном олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter