Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Профессионал бокс. Муроджон Аҳмадалиев рақибини техник нокаутга учратди

Профессионал бокс. Муроджон Аҳмадалиев рақибини техник нокаутга учратди

Фото: Allboxing

Биринчи ярим енгил вазнда WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлган Муроджон Аҳмадалиев Нью-Йоркда колумбиялик Уилнер Сотога қарши рингга кўтарилди ва рақибини техник нокаут билан мағлубиятга учратди.

Аслида Муроджон профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (55,3 кг) вазн тоифасида қўшчемпион (WBA ва IBF камарлари соҳиби) Даниэл Романга (27-2-1, 10 КО) жанг олиб бориши керак эди. Аммо Романнинг елкасидаги жароҳат туфайли ушбу жанг қолдирилди. Шу боис ҳамюртимиз Сотога қарши рингга кўтарилди.

Жангнинг дастлабки раундларида ҳар икки боксчи ташаббусни ўз томонига оғдиришга ҳаракат қилди. Муроджон Аҳмадалиев жангнинг тўртинчи раундида устунликка эриша олди ва тажрибали Уилнер Сотони техник нокаутга учратди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг