Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Португалия — футзал бўйича жаҳон чемпиони

Португалия — футзал бўйича жаҳон чемпиони

Фото: «Sport.ua»

Литвада Футзал бўйича 9-жаҳон чемпионати кеча, 3 октябрь куни якунига етди. Қозоғистонни ютган Португалия ва Бразилиядан устун келган амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина финалда тўқнашди.

Финал ўйинида ҳисобни биринчи бўлиб 2018 йилги Европа чемпионлари очишди: Тиагу Бритунинг узатмасини Пани голга айлантирди. Шу голдан икки дақиқа аввал аргентиналиклар етакчиларидан бири Борутта майдондан четлатилган эди.

Танаффусдан сўнг Пани дублни расмийлаштирди, бироқ аргентиналиклар осонликча таслим бўлишмади: Клаудиньо орадаги фарқни қисқартирди. Аргентиналикларнинг кейинги ҳужумлари фойда бермади: якуний ҳисоб 2:1 — португалияликлар фойдасига. Португалия ўз тарихида биринчи марта жаҳон чемпионати олтин медалларини қўлга киритди.

Учинчи ўрин учун ўтказилган Бразилия–Қозоғистон баҳсида жанубий америкаликлар 4:2 ҳисобида устун келишди. Беш карра жаҳон чемпионлари иккинчи маротаба бронза медалли бўлишди.

Қозоғистон футзал терма жамоаси эса ўз тарихидаги энг юқори чўққига кўтарилди — жаҳон чемпионатида тўртинчи ўрин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг