Пеле яна операция қилинди
Бразилиялик машҳур собиқ футболчи Пеле яна операция қилинди. Футбол қиролининг сийдик қопчасидаги тош жарроҳлик йўли билан олиб ташланган.
Айни вақтда унинг ҳолати яхши, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. Эслатиб ўтамиз, Пеле 3 апрелда касалхонага ётқизилган эди. У Парижда Килиан Мбаппе билан кўришгандан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган. Собиқ футболчи маҳаллий касалхонага олиб борилди. Бир неча кундан сўнг Бразилияга учиб кетган.
78 ёшли Пеле аввал ҳам бир неча бор касалхонада даволанишга мажбур бўлган эди. Москва шаҳрида бўлиб ўтган 2018 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимида у ногиронлар аравачасида ўтирганча иштирок этганди.
Пеле — Бразилия терма жамоаси таркибида уч марта жаҳон чемпиони бўлган. У ФИФА томонидан ўтган асрнинг энг яхши футболчиси, деб тан олинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter