Пекин-2022: Швециялик конькичи жаҳон рекорди билан ғалабани расмийлаштирди
Пекинда бўлиб ўтаётган Қишки олимпиадада Швеция вакили Нилс ван дер Пул эркаклар ўртасида 10 000 метрга конькида югуриш мусобақаларида ишончли ғалаба қозониб олтин медални қўлга киритди.
Эътиборли жиҳати, у янги жаҳон рекордини ўрнатди, энди бу кўрсаткич — 12:30.74. Скандинавиялик спортчи салкам бир йил аввал ўрнатган ўз шахсий натижасини ҳам икки сониядан кўпроққа яхшилади.
Иккинчи ўринни Нидерландия вакили Патрик Руст, учинчи ўринни италиялик Давиде Гьотто қўлга киритди.
Маълумот ўрнида: конькида югуриш спортида Нидерландия дунёда етакчи мамлакат. Олимпия ғолиби Нилс ван дер Пул Швецияда туғилган, отаси эса асли нидерландиялик — хоккей ўйнаш учун Швецияга келиб ўрнашиб қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter