«Пахтакор»нинг ОЧЛдаги ўйини салкам ярим соатга тўхтаб қолди
Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган Осиё Чемпионлар Лигаси 2-босқич саралашидан ўрин олган «Пахтакор» — «Эйр Форс» учрашувида кутилмаган ҳолат юз берди.
Ўйин давом этаётган бир вақтда (20-дақиқасида) «Пахтакор» стадиони майдонининг суғориш тизимида носозлик юз бергани маълум бўлди ва майдонга сизиб чиққан сув футболчиларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қила бошлади. Бош ҳакам Ким Хи Гон ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди.
Стадион ходимлари носозликни бартараф қилиш учун бир неча дақиқада давомида уриниб кўришди. Аммо бунинг иложини топа олишмади. Шундан сўнг, бош ҳакам жамоаларни олиб, кийиниш хонасига кириб кетди. Орадан 20 дақиқача ўтгач, муаммо бартараф этилди ва жамоалар яна ўйинни давом эттиришди.
Бош ҳакам ушбу тўхталишни қоплаш учун биринчи бўлимга нақ 24 дақиқа қўшиб берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter