«Пахтакор» ярим ҳимоячиси Исроил клубига ижарага берилди

«Пахтакор» клуби ярим ҳимоячиси Гиди Канюк фаолиятини Тель-Авивнинг «Маккаби» жамоасида ижара асосида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилган.
Исроил чемпионатида 2-ўринни эгаллаб турган «Маккаби» Тель-Авив Гиди Канюкни ярим йилга ижарага олди. Келишувга кўра, кейинчалик ушбу клуб футболчини харид қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
«Пахтакор» таркибида 14 учрашув ўтказган Гиди 1 гол муаллифига айланиб, 7 бор голли тўп оширишларни амалга оширди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter