Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париж олимпиадаси йўлланмалари сони 50 тага етди

Париж олимпиадаси йўлланмалари сони 50 тага етди

Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидованинг (-66 кг) бугун қўлга киритган лицензияси делегациямиз учун ўзига хос аҳамиятга эга бўлди.

Бу билан Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун жамғараётган йўлланмалари сони роппа-роса 50 тага етди.

Яна бир аҳамиятли томони, боксчи қизларимиз илк бор Олимпия ўйинларига 4 та йўлланмага эга бўлишди..

50 та йўлланма 17 та спорт тури кесимига тўғри келади. Лицензион цикл давом этмоқда. Ҳали олдинда ҳамюртларимиз дзюдо, енгил атлетика, камондан отиш, ўқ отиш спорти, сузиш каби йўналишларда йўлланмаларга эга чиқиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг