Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париж олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига бериладиган пул миқдори эълон қилинди

Париж олимпиадаси ғолиб ва совриндорларига бериладиган пул миқдори эълон қилинди

Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ўз нутқида Париж-2024 Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат томонидан бериладиган мукофот пуллари ҳақида хабар берди. Унга кўра, Токио-2020 Олимпиадасидаги мукофот пуллари амалда ўз кучида қоладиган бўлди.

Яъни, Олимпиада чемпионлари 200 000 АҚШ доллари, кумуш медаль соҳиблари 100 000, бронза медал совриндорлари эса 50 000 долларга эга бўлади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг