Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга енгилиб, гуруҳда қолиб кетди
Париждаги Ёзги олимпия ўйинларида бугун футбол мусобақаларининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
С гуруҳида Ўзбекистон Мисрга қарши тўп сурди, 11-дақиқада кутилмаган жойда ўтказиб юборилган тўп якунда вакилларимизга қимматга тушди.
Икки ўйин, икки мағлубият билан Ўзбекистон гуруҳдан чиқиш имкониятини бутунлай йўқотди. Сўнгги турда Доминикан Республикасига қарши ўтказиладиган ўйин икки жамоа учун ҳам амалий аҳамиятини йўқотди. Испания 6 очко, Миср 4 очко тўплаган, сўнгги турда гуруҳ ғолиби аниқланади.
Париж-2024. 2-тур
Ўзбекистон — Миср 0:1
27 июл. Нант, «Божуар»
Гол: Аҳмад Кока (11).
Ўзбекистон: Неъматов, Ҳамралиев, Аликулов, Ҳусанов, Абдураҳматов, Ўрунов (Жиянов, 46), Жалолиддинов (Иброҳимов, 72), Файзуллаев, Ҳолматов (Раҳмоналиев, 64), Бўриев (Норчаев, 72), Шомуродов.
Миср: Ала, Ийд, Абдулмажид, Файед, Дебес, Эл Ненни, Шеҳата (Отто, 64), Кока, Зизу (Саад, 65), Адил (Камол, 90+2), Файсал (Мазҳар, 87).
Огоҳлантиришлар: Шеҳата (13), Раҳмоналиев (86), Мазҳар (90+4).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter