Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париж – 2024: икки ўзбекистонлик эркин курашчи баҳсларни ғалаба билан бошлади

Париж – 2024: икки ўзбекистонлик эркин курашчи баҳсларни ғалаба билан бошлади

Парижда ўтаётган олимпияда баҳсларида эркин курашчи Жавраил Шапиев ғалабали юришни амалга оширди.

-86 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи илк босқичда грузиялик Владимери Гамкрелидзедан устун келиб, иккинчи даврага йўл олди. Энди у чорак финалда болгариялик Магомед Рамазанов билан беллашади.

Шунингдек, Ғуломжон Абдуллаев ҳам ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлаб, илк босқичда озарбайжонлик Алиаббас Рзазаде билан беллашди. У иродали ғалаба (11:4) билан чорак финал йўлланмасини нақд қилди.

Энди у мексикалик Роман Браво-Юнг ва арманистонлик Арсен Харутюнян ўртасидаги баҳс ғолибига қарши гиламга чиқади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг