Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемия ва спорт. Хива туманида замонавий мажмуа ёшлар ихтиёрига топширилди

Пандемия ва спорт. Хива туманида замонавий мажмуа ёшлар ихтиёрига топширилди

Хоразм вилояти Хива тумани «Гулшан» маҳалласи ёшлари жисмоний тарбия ва спортни жуда севади. Таъбир жоиз бўлса айтиш керак, маҳалланинг спорт билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлари қишнинг совуғида, ёзнинг жазирама иссиғида бир неча чақирим йўл босиб Хива шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабига қатнашарди.

Ниҳоят, маҳалла аҳолиси хусусан, уларнинг спортсевар фарзандларининг кўп йиллик орзуси ушалди. «Паҳлавон авлод» оилавий корхонаси ташаббуси билан маҳалла марказида қаровсиз қолган стадион ўрнида кўп қиррали замонавий спорт мажмуаси бунёд этилди. Мажмуада гандбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, бадминтон майдончалари, сунъий қопламали мини футбол майдони, кураш ва тренажёр зал, шунингдек, югуриш йўлакчаси ва узунликка сакраш сектори ҳам мавжуд. Таъкидлаш жоиз мазкур спорт мажмуа халқаро талаблар асосида жиҳозланган.

30 июнь «Ёшлар куни» куни муносабати қуриб фойдаланишга топширилган спорт мажмуасини очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари С.Салаев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи О.Полвонов ҳамда бир қатор спорт мутасаддилари иштирок этиб, ўзларининг илиқ фикрларини билдиришди.

Бугунги кунда спорт ҳар бир хонадонга, ҳар бир оилага кириб боряпти. Мамлакатимизда аёллар ва болаларни спорт ва жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишлари учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарорлар бу борада дастуриламал вазифасини ўтаётир. Сўнгги йилларда спортимиз оммавийлашиб, у ҳамюртларимизнинг доимий ҳамроҳига айланмоқда. Натижада, Ўзбекистондан кўплаб Осиё, жаҳон ва Олимпиада ўйинлари чемпионлари етишиб чиқди ва чиқмоқда, - деди вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ортиқ Полвонов.Спорт мажмуасининг яна бир эътиборли жиҳати шундаки бу ерда фаввора суҳбатлашиш айвони ва болалар аттракционларини қамраб олган «Дам олиш хиёбони» ҳам ташкил этилган.

Айни дамда бу ерда етти нафар киши доимий иш ўрни билан таъминланди. Келгусида мазкур спорт мажмуасини давлат-хусусий шерикчилик асосида спорт мактабига айлантириш режалаштирилган. Бунинг натижасида 40 га яқин спорт мутахассиси иш ўрнига эга бўлади.

Эндиликда Хива туман «Гулшан» маҳалласида бунёд этилган мажмуадан Оқёп, Қорақум, Эски Қиёт, Бўстон ва Дошёқ маҳаллалари аҳолиси фойдаланиши мумкин.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг