Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгача музлатиш ва 5G технологияси»: Хитой Қишки олимпиада объектлари қурилишини тугатди

«Ўзгача музлатиш ва 5G технологияси»: Хитой Қишки олимпиада объектлари қурилишини тугатди

Фото: «Жэньминь Жибао»

Хитой 2022 йилда ўтказиладиган Қишки олимпиаданинг барча объектларини қуриб битказди. Бу ҳақда «Жэньминь Жибао» газетаси хабар берди.

Мусобақалар Пекин, Янцин ва Чжанцзякоудаги 25 та стадионда бўлиб ўтади.

Бу галги Қишки ўйинлар экология муҳофазасига бағишлангани боис барча объектлар қурилишида экотехнологиялар қўлланди. Мисол учун, Хитой олимпиадасида музлатишнинг ўзгача технологиясидан фойдаланилади.

«Пекиндаги муз қопламали стадион дунёда энг йириги. Бу ерда музлатишда карбонат ангидридга асосланган энергия тежамкор тизим ишлатилади. Тизим электр энергиясини 40 фоизгача тежайди, атрофга заҳарли газлар чиқарилиши эса нулга тенг», — дейилади хабарда.

Бошқа муз майдонлари ҳам ҳавони кимёвий қуритишга асосланган ва ҳавони бузмайдиган ҳамда электрни 50 фоизгача тежовчи тизимлар билан таъминланган.

Олимпия иншоотларида 5G технологияси имкониятлари ҳам кенг татбиқ этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг