Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари «Бунёдкор» футбол клуби президенти лавозимига тайинланди

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари «Бунёдкор» футбол клуби президенти лавозимига тайинланди

«Бунёдкор» футбол клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев расман клуб президенти этиб тайинланди.

Қайд этилишича, «Бунёдкор» футбол клуби Кузатув кенгаши йиғилишида клуб моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Маълумот учун, Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг