Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирини 2 та медал билан якунлади
Франция пойтахтида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 2 та бронза медали билан тугатди.
Кеча, 5 феврал куни кечки дастурда +100 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчилар Шоҳрух Бахтиёров ва Алишер Юсупов бронза медали учун ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли курашда Юсуповнинг қўли баланд келди ва терма жамоага 2-бронза медалини тақдим этди.
4 феврал кунидаги дастурда -60 кг вазн тоифасида Камолиддин Бахтиёров ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Давлат Бобонов соғлиғидаги муаммолар сабаб мазкур турнирда иштирок этолмагани ҳақида хабар берилган эди.https://t.me/OlympicUz/22485
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter