Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда олимпия марказлари ташкил этилади

Ўзбекистонда олимпия марказлари ташкил этилади

Фото: МОҚ матбуот хизмати

3 март куни Миллий олимпия қўмитасида Республика спорт федерация ва ассоциациялар раҳбарлар иштирокида навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда селекция ишларига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги яна бир бор таъкидланди.

Ёш иқтидор эгаларини мактаблардан танлаб оламиз. Кейин эса улар ихтисослаштирилган спорт мактабларига ўтказилади. Сўнгра талабга жавоб берадиганлар Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади. Шунингдек, олимпия захиралари коллежларида таҳсил олаётган 600 нафар спортчилар орасидан 50 та энг иқтидорлиларини танлаб оламиз ва улар коллежлар қошида ташкил этиладиган Олимпия марказларида 24 ёшгача биз билан бўлишади. Акс ҳолда, ушбу коллежлар битирувчилари кўп ҳолларда кўчада қолиб кетмоқда. Ана шундагина биз селекциянинг мукаммал тизимини ярата оламиз.

Умид Аҳмаджонов

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг