Ўзбекистон триатлон бўйича жаҳон чемпионатидаги энг яхши жамоалардан бири бўлди
8 июль куни Миллий матбуот марказида Триатлон федерациясининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон триатлон федерацияси спортчиларининг Жаҳон чемпионатида иштироки тўғрисида батафсил маълумот берилди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилди.
Ушбу чемпионат ҳар 4 йилда бир марта Халқаро ҳарбий спорт спорт кенгаши (CISM) томонидан ўтказилади ва бу йил 22-марта ўтказилмоқда.
Қайд этилишича, 2021 йил 3 июлда Испаниянинг Лансарот оролида Триатлон бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси илк марта иштирок этган. Дониёрхужа Ҳамроев, Андрей Шарипов ва Алина Ҳакимова мусобакада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишди. Шунингдек, Ўзбекистон Триатлон федерацияси терма жамоаси спортчиси, Миллий гвардия ходими Алина Ҳакимова аёллар ўртасида кумуш ва 19-24 ёш тоифасида олтин медални қўлга киритди.
«Бизга мусобақада қатнашишимиз ҳақида бир ой олдин маълум қилишганди. Шундан сўнг Бўстонлиқдаги тоғли ҳудудда тайёргарлик машқларини ўтказдик. Бу менинг мусобақалардаги биринчи иштироким. Менда қўрқув бор эди. Мусобақадан олдин белгиланган масофанинг ярмини ҳам босиб олмагандим. Аммо жамоа билан бирга қилган ҳаракатларимиз биринчи иштирокимиздаёқ олий ўринлардан бирини олишимизни таъминлай олди», — дейди Алина Ҳакимова.
Бундан ташқари, иштирокчиларимиз жамоавий баҳсда чемпионатда 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди.
Энг яхши учта жамоа ғолиблари қуйидагилар:
1-ўрин: Россия
2-ўрин: Ўзбекистон
3-ўрин: Белгия
Шунингдек, Алина Ҳакимова 2021 йил октябр ойида Кона шаҳрида (АҚШ, Гавайи) бўлиб ўтадиган триатлон бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун лицензия билан тақдирланди, у ерда у биринчи марта Ўзбекистон номидан иштирок этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter