Ўзбекистон тарихида илк «Asian Sprint Triathlon Cup» мусобақаси бўлиб ўтади
![Ўзбекистон тарихида илк «Asian Sprint Triathlon Cup» мусобақаси бўлиб ўтади](https://static.xabaruz.com/crop/1/7/720_460_95_1756444558.png)
Ўзбекистон триатлон федерацияси 7SABER спорт кийимлари бренди кўмагида «Asian Sprint Triathlon Cup» мусобақасини ўтказмоқда.
9-10 октябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК АЖ ҳудудида 30 мамлакатдан келган 300 дан ортиқ триатлончилар ўртасида энг кучли спринтерлар аниқланади.
Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров воқеа ҳақида шундай фикр билдирди:
«Бу йил миллий триатлон учун ҳақиқий илғор йил бўлди, у бир-икки йил ичида катта масофани босиб ўтди. Афсонавий «IRONMAN LANZAROTE» доирасида июл ойида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида спортчиларимизнинг ақл бовар қилмас муваффақияти кўплаб йигит-қизларни илҳомлантирди. Ишонаманки, бўлажак мусобақа бу гўзал спорт турини ривожлантиришга янада катта ҳисса қўшади. Барча иштирокчиларга муваффақият тилайман!»
Мусобақа регламентида қуйидаги тоифадаги спортчилар иштирок этиши кўзда тутилган: профессионаллар «Elite» (23 ёшдан катта бўлганлар) ва U-15 (12-15), шунингдек ҳаваскор (18-24, 25-29, 30-34, 35-39, 40-44, 45-49, 50-54, 55-59, 60 ва ундан катта бўлганлар).
«Шуниси эътиборлики, Осиё Кубоги бизнинг ҳолатимизда фақат Осиё мамлакатлари ўртасидаги мусобақани англатмайди. Бу очиқ қитъалараро мусобақа бўлиб, унда, масалан, Австрия, Люксембург, Полша, Россия, Словакия, Чехия ва Швейцария каби мамлакатлардан спортчилар ўз иштирокларини тасдиқлаб ўтишди. Бундан ташқари, «Elite» тоифаси энг кучли триатлончиларнинг иштирокини назарда тутади, бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, яқинлашиб келаётган Тошкентдаги мусобақа старти ажойиб бўлиши кутилмоқда», — дея таъкидлаб ўтди триатлон федерацияси раиси Виктор Владимирович Махмудов.
9 октябрь куни профессионаллар «Asian Sprint Triathlon Cup»да беллашишади, эртаси куни эса 150 га яқин ҳаваскорлар ўз кучларини синаб кўришлари мумкин бўлади.
Иккита дистанция белгиланган: 15 ёшдан ошган спортчилар учун (сузиш 750 м, велосипедда беллашув 20 км, югуриш 5 км) ва 12-15 ёшли ўсмирлар учун (сузиш 300 м, велосипедда беллашув 8 км, югуришда 2 км).
Таъкидлаш жоизки, хорижий техник вакиллар ва халқаро ҳакамлар кўмагида халқаро стандартлар бўйича «Asian Sprint Triathlon Cup» очиқ мусобақаси Ўзбекистонда илк бор ўтказилади.
9-10 октябрь кунлари мусобақанинг бошланиш вақти: 9:00
Томошабинлар ва мухлислар учун кириш: бепул.
Sayt: http://triathlon.uz/
Instagram: https://www.instagram.com/triathlonuz
Facebook: https://www.facebook.com/triathlonuz
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCj4RJwu3P3-cAPc51Ahyw4Q
Telegram kanali: https://t.me/triathlonuz
Telegramdagi chat: https://t.me/triathlonchat
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter