Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Қозоғистонга қарши баҳс олиб боради

Ўзбекистон Қозоғистонга қарши баҳс олиб боради

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон ва  Қозоғистон миллий терма жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

Ушбу учрашув ҳақида Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Магомед Адиев ўз фикрини билдирди.

— Евро-2024 саралаш циклига тайёргарлик кўриш жараёнида Ўзбекистон миллий жамоасини жуда яхши рақиб деб ҳисоблайман. Ўзбекистон сифатли ўйинчиларга эга.

Бўлажак ўйин жуда қизиқарли ўтишига аминман, — деди у.

Маълумот учун, Қозоғистон Европа Миллатлар лигасида муваффақиятли қатнашмоқда ва улар «Б» лига йўлланмасини қўлга киритишди.

Ўзбекистон МТЖ эса сентябрь ойида Камерун устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Коста-Рикага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий терма жамоалари ўзаро олти маротаба тўқнаш келган. Шу учрашувлардан иккитасида ҳамюртларимиз, биттасида қўшниларимиз қўли баланд келган. Яна учта баҳсда кучлар тенг келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг