Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ОТЖ халқаро турнирда қатнашади (тақвим+таркиб)

Ўзбекистон ОТЖ халқаро турнирда қатнашади (тақвим+таркиб)

Фото: «ufa.uz»

Бугун, 1 август куни 1997 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамда ташкил этилаётган халқаро мусобақага жўнаб кетмоқда, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.

Равшан Хайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси Индонезияда бўладиган Осиё ўйинларида иштирок этиши сабабли Вьетнамдаги мусобақага терма жамоамизни катта мураббий Суннатилла Абдурасулов олиб боради. 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг саралаш босқичида иштирок этадиган жамоага ушбу икки терма жамоадан номзодлар танлаб олинади.

30-31 июль кунлари Тошкент шаҳрида йиғин ўтказган терма жамоамизга Вьетнам шаҳридаги халқаро мусобақада Вьетнам, Уммон ва Фаластин олимпия терма жамоалари рақиблик қилишади. Мусобақа 3 августдан 8 августгача давом этиб, унда жамоамиз 3 та ўйинда майдонга тушади.

Терма жамоамиз ўтказадиган ўйинлар жадвали:

3 август

Ўзбекистон – Уммон. Бошланиш вақти: 14:30

5 август

Ўзбекистон – Фаластин.

7 август

Вьетнам – Ўзбекистон. Бошланиш вақти: 17:30

Изоҳ: Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Вьетнамга йўл олаётган Олимпия терма жамоамиз таркиби билан қуйида танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар:

  • Ҳамраев Дилшод («Навбаҳор»)
  • Каримов Сарвар («Қўқон-1912»)

Ҳимоячилар:

  • Алижонов Илҳом («Насаф»)
  • Абдуллаев Иброҳим («Сурхон»)
  • Исмаилов Эргаш («Бухоро»)
  • Ҳошимов Дониёр («Металлург»)
  • Насруллаев Шерзод («Насаф»)
  • Рустамов Ойбек («Қўқон-1912»)

Ярим ҳимоячилар:

  • Исмоилов Аброрбек («Нефтчи»)
  • Қодирқулов Санжар («Бунёдкор»)
  • Азимов Сардор («Сўғдиёна»)
  • Нуруллоев Суҳроб («Металлург»)
  • Аҳмадов Жаҳонгир («Пахтакор»)
  • Тўхтасинов Нурилло («Сўғдиёна»)
  • Икромов Фарруҳ («Бунёдкор»)
  • Абдуллаев Абдулла («Бунёдкор»)
  • Йўлдошев Иброҳим («Металлург»)
  • Амонов Азизбек («Локомотив»)

Ҳужумчилар:

  • Холтўраев Жасур («Шўртан»)
  • Тўраев Акобир («Бухоро»)
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг