Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги илк натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги илк олтин медални қўлга киритди.
Диёра Келдиёрова (-52 кг) дзюдо бўйича ўтказилган финалда БАА вакиласи Бишрелт Холрудини Golden Score'да мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.
Бу Ўзбекистон спорт делегацияси учун мазкур Осиё ўйинларидаги илк олтин медал бўлди.
Шунингдек, шпагачи қизимиз Дилназ Муртазаева Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилган биринчи ўзбекистонлик қиличбозга айланди. 17 ёшли спортчимиз ҳозиргина якунланган ярим финал жангида жанубий кореялик Инжеонг Чоига имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан кифояланди.
Маълумот учун, ўзбекистонлик спортчилар қиличбозлик дастурида шу пайтгача бирор маротаба шоҳсупага кўтарилмаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter