Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон МТЖ июнда КХДР, Сурия ва Туркия билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон МТЖ июнда КХДР, Сурия ва Туркия билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Фото: «ЎФА»

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида, июнь ойидаги ФИФА кунларида КХДР ва Сурия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказиши ҳақида ЎФА расмий сайти хабар бериб ўтган эди. Мазкур ўйинлар пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар департаменти томонидан ўтказилган музокаралар натижасида миллий терма жамоамиз учун яна бир кучли спарринг-рақиб топилди.

Шу йилнинг 2 июнь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Анталияда Туркия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Маълумот учун, Туркия терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 39-поғонани эгаллаб турибди. Терма жамоа таркибида Италиянинг «Милан», «Сассуоло», Англиянинг «Эвертон», «Лестер», Франциянинг «Лилль», Германиянинг «Штутгарт», Испаниянинг «Сельта» каби клубларида тўп сурадиган кучли футболчилар бор. Ҳозирда Туркия терма жамоасини Шенол Гюнеш бошқариб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг