Ўзбекистонлик мураббий «Формула-1»да қатнашади
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг автомотоспорт бўйича мураббийи ва миллий тоифадаги ҳаками Мубаширхон Жўраев «Формула-1» жаҳон чемпионатига спорт ҳаками сифатида таклиф этилди.
Мусобақа жорий йилнинг 9-13 июнь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилади.
Нуфузли мусобақада германиялик Себастян Феттел, англиялик Люис Хемилтон, нидерландиялик Макс Ферстаппен каби бир қатор дунёга таниқли пойгачилар ўзаро беллашиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter