Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Африка жамоасини мағлуб этди

Ўзбекистон Африка жамоасини мағлуб этди

Наманганда бўлиб ўтган халқаро ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гана термасини мағлубиятга учратди.

Учрашувни катта устунликда бошлаган Вадим Абрамов шогирдлари 4-дақиқада Отабек Шукуровнинг зарбасидан кейин ҳисобни очишди. Футболчиларимиз ҳужумкорликни давом эттириб, яна бир қанча қулай вазиятларни юзага келтиришди. Аммо якуний зарбаларга аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлимнинг 72-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Иссаҳаку Абдул Фатаву томонидан йўлланган жарима зарбаси голга айланди.

Аммо Жалолиддин Машарипов ўз голи билан ғалабани Ўзбекистон томонига оғдирди – 2:1.

Ўзбекистон – Гана – 2:1

Голлар: Отабек Шукуров 4, Жалолиддин Машарипов 76 - Иссаҳаку Абдул Фатаву 72.

Ўзбекистон: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Азимжон Аҳмедов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Фаррух Сайфиев (Мурод Холмуҳаммедов, 82), Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Остон Ўрунов (Жавоҳир Сиддиқов, 69), Сардор Рашидов (Ойбек Бозоров, 59), Жалолиддин Машарипов (Ҳожимат Эркинов, 86), Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев, 84)

Гана: Ж.Аддо, Йиадом Конадоу, Кристофер Нетей, Муҳаммад Ал Ҳассан, Диавусие Тэйлор (Даниэль, 64), Моро Салифу, Мичель Отоу (Персиус Боа, 82), Иссаҳаку Абдул Фатаву, Рашид Нортей (А.Боатенг, 65), Самуэль Куайе, Кваме (Максвел Куайе, 87).

Терма жамоамиз навбатдаги ўртоқлик ўйинини 29 март куни Тошкентда Ироққа қарши ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг