Гана президенти ва вазирларининг маошлари қисқартирилди
Гана президенти Нана Акуфо-Адда ҳамда мамлакатнинг барча вазирлари ўз маошларини 30 фоизга қисқартиришди.
«Тежамкор сиёсат»га ундаган нарса — Россияга қўлланган санкциялар ортидан ёнилғи нарх-навосининг ошиб кетганлиги.
Гана молия вазири Кен Офори-Атта ҳукумат юқори раҳбарларининг маошлари қисқартирилиши ҳисобига 400 миллион АҚШ доллари атрофида маблағ тежалишини айтди. Яна бир ибратли ташаббус шундан иборатки, амалдорларнинг хорижга сафарлари ва чет эл машиналарини харид қилиши ҳам тўхтатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter