Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланди

Ўзбекистон футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланди

Бугун ЎФА ҳамда ЎзПФЛ ташкиллаштирилган «ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022» маросими футболимизда йилнинг энг яхшиларини аниқлаб берди.

Ушбу тадбирда йилнинг энг яхши футболчиси, йилнинг энг яхши футзалчиси, йилнинг энг яхши мураббийи ва шунга ўхшаш бошқа номинацияларда ғолиблар эълон қилинди.

Биродар Абдураимов – ўзбек футболи нуронийси совринини қабул қилиб олди.

Йилнинг энг яхши ҳаками соврининини Вадим Агишев ҳамда Розиябону Юсупова қабул қилиб олди.

Фэйр-плей совринига «Хоразм» футбол клуби эга чиқди.

Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи – Ўзбекистон U19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов.

«Ёш юлдуз» номинацияси ғолиби – Аббосбек Файзуллаев бўлди.

Йилнинг энг яхши футзал мураббийи – Баҳодир Аҳмедов.

Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги энг яхши футзалчиси – Ҳусниддин Нишонов.

Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги энг яхши аёл футболчиси – Мафтуна Шойимова.

Диёра Ҳабибуллаева – аёллар Олий лигаси тўпурари совринига эга чиқди.

Про лигасининг энг яхши мураббийи соврини ғолиби – Виктор Кумиков.

Про лиганинг 2022 йилдаги энг яхши футболчиси – Рўзимбой Аҳмедов.

Кетма-кет 4-йил «Пахтакор» футболчиси Драган Черан Суперлига тўпурари совринини қўлга киритди.

Рўзиқул Бердиев – Ўзбекистон Суперлигасининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Ўзбекистон Суперлигасининг энг яхши футболчиси – Драган Черан.

Ислом Тошпўлатовнинг голи Суперлигамизнинг 2022 йилдаги энг чиройли голи деб топилди.

Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги энг яхши аёл футболчиси Маҳлиё Сарикова бўлди.

Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги энг яхши мураббийи – Тимур Кападзе.

2022 йилнинг энг яхши футболчиси – Жамшид Искандеров!

Суперлиганинг рамзий жамоаси:

Дарвозабон: Ўткир Юсупов «Навбаҳор»

Ҳимоячилар: Дилшод Саитов «Насаф», Ҳусниддин Алиқулов «Насаф», Рустам Ашурматов «Навбаҳор», Фаррух Сайфиев «Пахтакор».

Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев «Олимпик», Сардор Собирхўжаев «Пахтакор», Жамшид Искандеров «Навбаҳор».

Ҳужумчилар: Хуршид Ғиёсов АГМК, Отабек Жўрақўзиев «Олимпик», Драган Черан «Пахтакор».

Рамзий жамоа бош мураббийи - Максим Шацких «Пахтакор».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг