Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон аёллар футболининг «ҳунари» чиқди

Ўзбекистон аёллар футболининг «ҳунари» чиқди

Ўзбекистон аёллар футболида айрим футболчи ва мутахассислар келишилган ўйинларда қатнашгани, тотализаторлик фаолияти билан шуғулланган шахсларга ёрдам бергани учун 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Қайд этилишича, футбол соҳасида фаолият юритган собиқ мутахассислар ҳамда ушбу соҳага алоқадор бўлмаган шахслар томонидан «Гули» (Навоий), «Навбаҳор» (Наманган), «Металлург» (Бекобод) ва «Бунёдкор» (Тошкент) аёллар клуби вакилларининг кўрсатмаларига асосан уларга ҳақ эвазига келишилган ўйинларда қатнашиш ва тотализаторлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича таклиф билан чиқилгани маълум бўлган.

Шундан сўнг, айрим футболчи ва мутахассислар юқорида тилга олинган таклифларга розилик билдириб, ўзига айтилган ноқонуний вазифаларни бажаргани ҳам фош этилган.

ЎФА Этика қўмитасининг йиғилишида айрим футболчи ва мутахассислар 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатларга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг