Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди

Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ампутантлар футболи бўйича 1-Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Ўзбекистонлик футболчилар мусобақанинг барча учрашувларида йирик ҳисобда ғалаба қозониб, финалга қадар етиб боришганини хабар қилган эдик.

Вакилларимиз финал баҳсида ҳам Индонезия терма жамоасини йирик – 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритишди. Финалда жамоа сардори Абдужамил Шукуров ҳет-трикка, Азиз Абдураҳмонов дублга эришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг