Умида Омонова Осиё чемпионига айланди
Айни кунларда БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Умида Омонова блитц йўналишида 1-ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Даврон Шарипов 2-ўринни эгаллаган бўлса, Маликахон Жумаева ва Ҳуснорахон Ҳуснитдиновалар 3-ўрин соҳибига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Умида Омонова шахматнинг рапид йўналишида икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter