Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбек шахматида аёллар ўртасида илк жаҳон чемпиони чиқди

Ўзбек шахматида аёллар ўртасида илк жаҳон чемпиони чиқди

Италияда ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал жаҳон чeмпиони бўлди.

Охирги турда қандай натижа бўлишидан қатъи назар Афруза чемпионга айланади, чунки унга етиб олиши мумкин бўлган ягона таъқибчиси — қозоғистонлик шахматчини ўзаро ўйинда мағлуб этган. Мусобақа низомига кўра, очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинга қаралади.

UzChess каналининг ёзишича, Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди.

Шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Абдусатторова ўз ёш тоифаларида кумуш медални қўлга киритган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг