Ўзбек боксчиси 5 ойда тўққизта нокаут қайд этди
Профессионал боскчимиз Отабек Холматов навбатдаги жангини ўтказди.
Сирдарёлик чарм қўлқоп устасининг проф боксдаги тўққизинчи жанги Доминикан Республикасида бўлиб ўтди. Ушбу жангда ҳамюртимизга мезбон боксчи Адриан Морел Солис (4-1-0) рақиблик қилди. Унда Холматов техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Таъкидлаш жоиз, боксчимиз проф боксда дебют қилганига атиги 5 ой бўлди. Отабек қисқа муддат ичида 9 та жанг ўтказди ва уларнинг барчасини нокаут билан якунлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter