Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Охирги йигирма йилнинг «энг қуруқ» дарвозабонлари аниқланди

Охирги йигирма йилнинг «энг қуруқ» дарвозабонлари аниқланди

Фото: «Новости спорта»

«Give Me Sport» сайтида 2000 йилдан бери энг кўп «қуруқ ўйин» ўтказган, яъни энг кўп ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган футбол дарвозабонлари рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, охирги 20 йилда дарвозаси дахлсизлигини энг кўп сақлаб қолган дарвозабон Икер Касильяс ҳисобланади. «Реал Мадрид» ва Испания терма жамоаси собиқ посбони 439 та ўйинда дарвозасидан биттаям тўп олиб чиқмаган. Иккинчи ўринда — италиялик Жанлуижи Буффон (420), учинчи ўринда — Петр Чех (391).

ТОП-10

  1. Икер Касильяс (Испания) — 439;
  2. Жанлуижи Буффон (Италия) — 420;
  3. Петр Чех (Чехия) — 391;
  4. Пепе Рейна (Испания) — 343;
  5. Мануэль Нойер (Германия) — 327;
  6. Игорь Акинфеев (Россия) — 316;
  7. Андрей Пятов (Украина) — 269;
  8. Эдвин ван дер Сар (Нидерландия) — 266;
  9. Виктор Вальдес (Испания) — 260;
  10. Микаэль Ландро (Франция) — 253.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг